Фарғонада вояга етмаган ёшлар 45 яшар ҳайдовчини ваҳшийларча ўлдирди
3-саҳифа
−
22 Июль 2021
17445Ижтимоий тармоқларда жорий йилнинг 19 июль куни 15-16 ёшли болалар 45 ёшли таксичини ваҳшийларча ўлдириб, далага ташлаб кетгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Ўзбекистон Бош прокуратураси Матбуот хизматининг маълум қилишича, мазкур ҳолат юзасидан жорий йилнинг 20 июль куни Фарғона вилояти прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) ва 164-моддаси (Босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Хабарга кўра, жиноят иши доирасида 4 нафар шахс (3 нафари вояга етмаган: уларнинг икки нафари 2004 йилда, бир нафари 2005 йилда туғилган) гумонланувчи тариқасида процессуал тартибда ушланган.
LiveБарчаси