Фарғонада тўлғоқ тутаётган аёл туғуруқхонага киритилмади (видео)
3-саҳифа
−
16 Декабрь 2021
33974Ижтимоий тармоқларда Фарғонада тўлғоқ тутган аёл туғуруқхонага киритилмагани акс этган видео тарқалди. Видеода аёлнинг эри ва шифокор ўртасида бақир-чақир бўлгани акс этган. Ҳолат юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги Мабуот котиби Фурқат Санаев QALAMPIR.UZ’га изоҳ берди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмийсининг таъкидлашича, айбсизлик презумпциясига кўра айни вақтда ҳеч кимни айбдор деб бўлмайди. Чунки видеода фақат шифокор аёлни олиб қолишга урингани, яқинлари эса олиб кетгани акс этган. Аммо, тиббиёт талабига кўра, шифокор ҳар қандай вазиятда ҳам беморга тез тиббий ёрдам кўрсатиши керак.
Алоҳида қайд этиш керакки, жанжал юз берган вазиятда ҳомиладор аёл тўлғоқдан азобланаётган бўлган.
ССВ Мабуот котибига қўра, айни вақтда камида уч кишидан иборат комиссия тузилган ва ҳолат батафсил ўрганилмоқда. Шифокор камчиликка йўл қўйгани тасдиқланса, қонун доирасида чора кўрилади.
Маълумот ўрнида, аёл эсон-омон фарзандини дунёга келтирган, она-бола соғ-саломат. Аёлнинг яқинлари айни ҳолат бўйича тегишли органларга мурожаат қилиши мумкин.
LiveБарчаси