Фарғонада спорт мураббийси фирибгар бўлиб чиқди

Жамият

image

Фарғонада таэквондо билан шуғулланаётган спортчиларни Кореяга машғулотлар ва ишга жўнатишни ваъда қилган фирибгарнинг қилмиши фош бўлди.

Спорт мураббийси бўлган А.Ҳомидов (исми, шарифи ўзгартирилган) 2018 йил август ойида Абдуллохон Сотволдихонов, Абдуллажон Комилов, Одилжон Мадаминов, Азизбек Қаюмов, Исломжон Шерматовни Ўзбекистон Таэквондо WTF ассоциацияси орқали машғулотлар ўташга Жанубий Кореяга жўнатишини, у ерда ишлаши мумкинлигини айтиб, ўзининг найрангларига ишонтиради. Бунинг учун А.Валиевдан 2100 АҚШ доллари, А.Комиловдан 2000 АҚШ доллари, О.Мадаминовдан 2100 АҚШ доллари, И.Халиловдан 17 миллион сўмни олиб, уларни Жанубий Кореяга жўнатмасдан, пулларини шахсий эҳтиёжига ишлатган.

Шунингдек, фирибгар А.Валиев, А.Комилов, О.Мадаминов, И.Халиловни ишонтириб, алдаш учун Ўзбекистон Таэквондо WTF ассоциацияси президентига Фарғона вилояти Таеквандо WTF ижрочи директори номидан А.Сотволдихонов, А.Комилов, А.Қаюмов, И.Шерматов ва бошқаларни Жанубий Кореяга таэквондо WTF бўйича машғулот ўташга юборишга рухсат сўралган расмий ҳужжат ҳисобланган сўровномани махсус бланкада тайёрлаб, муайян ҳуқуқ берадиган қалбаки сўровномани уларга жўнатиб фойдаланган.

Жиноят ишлари бўйича Ёзёвон туман суди томонидан мазкур жиноят иши кўриб чиқилди. Жабрланувчиларга етказилган зарар тўлиқ қопланганлиги инобатга олиниб, А.Ҳомидовга Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а”, “б”, “в” бандлари ва 228-модда 1-қисми билан айбли деб топилиб, Жиноят Кодексининг 59, 62-моддасига асосан 2 йил 5 ой 9 кун ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

120

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг