Фарғонада мудҳиш ЙТҲ содир бўлди

Жамият 8011
image

Жорий йилнинг 18 январ куни Фарғонада ҳалокатли ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Келтирилган аниқ маълумотларга кўра, шу куни соат 11:00 ларда Фарғона вилояти Боғдод туманида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган. 

Фарғона халқа автомобиль йўлида қалин туман тушиши оқибатида кўриш даражаси пасайганлиги сабабли 4Р 112 “Фарғона ҳалқаси” автомобиль йўлининг 289-километрида Бувайда туманида яшовчи ҳайдовчи, 1997 йилда туғилган Ю.Н. шу манзилда яшовчи отасига тегишли “Камаз-5511” русумли автомобилини буриб олаётган бўлган. Қарама-қарши йўналишдан ҳаракатланиб келаётган 4 та “Нексия” русумли транспорт воситалари Ю.Н. бошқарувидаги юк автомобилига келиб урилиб йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

Оқибатда “Нексия” автомобилларининг уч нафар йўловчиси ва бир нафар ҳайдовчиси тан жароҳати олиб касалхонага ётқизилган.

Шунингдек яна бир йўловчи олган тан жароҳати оқибатида касалхонада вафот этган.

“Ҳурматли йўл ҳаракати иштирокчилари, йўлларда ҳаракатланганда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишни, республикамиз ҳудудида об-ҳаво шароитининг кескин ўзгариши, айрим ҳудудларда қор ёғиши ва автомобиль йўлларида музламалар ҳосил бўлиши, қалин туман тушиши сабабли автомобиль йўлларида ҳаракат қатнашчилари учун бир қатор ноқулайликлар келтириб чиқаришини инобатга олиб йўлларда хушёрлик билан ҳаракат қилишинигизни сўраймиз”, дейилади хабарда.

Сарвар Анвар ўғли

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 175
Рейтинг: 3.1
t
×