Фарғонада қизи билан ишқий муносабатда бўлган эркакни “шилган” ота қамалди
3-саҳифа
−
07 Февраль
22546Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида товламачилик билан шуғулланиб келаётган оила қўлга тушди. Бу ҳақда "Миллар" дастурида хабар берилди.
Маълум бўлишича, 2004 йилда туғилган қиз Наманган вилоятидан Қўқон шаҳрига ишлагани борган эркак билан ишқий муносабат ўрнатиб, у билан ижарага уй олиб, бирга яшай бошлаган.
Қизи номаълум эркак билан яширинча яшаб юрганидан хабар топган ота фарзанди билан айнан шу эркакдан пул ундириш режасини тузади ва ошиқ йигитга қўнғироқ қилиб, уни шарманда қилувчи маълумотларни сир сақлаш эвазига 500 АҚШ доллари миқдорида пул талаб қилган. Жабрланувчи эса Қўқон шаҳар ИИБга мурожаат этади.
Шундан сўнг, "уддабурон" ота ва қиз қармоққа тушган эркакдан бўнак сифатида 3 млн 600 минг сўм миқдоридаги пулни олган пайтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Ҳолат бўйича жиноий иш очилган. Тергов ҳаракатларидан сўнг, қизнинг отаси 3 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Унинг қизига эса озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь