Фарғонада фарзандини даволаш учун эҳсон сўраган кибер фирибгар ушланди
3-саҳифа
−
29 Апрель 2023
5998Фарғона вилоятида ижтимоий тармоқ орқали фарзандини касаллигини баҳона қилиб, 6 660 000 сўм пулларни алдаб қўлга киритган шахс қўлга тушди. Бу ҳақда Вилоят ИИБ Ахборот хизмати маълум қилди.
Таъкидланишича, Қўштепа туманида яшувчи Фуқаро Н.Қ. ИИБга мурожаат қилиб, ундан 2022 йилнинг 29 октябрь куни номаълум шахс Telegram ижтимоий тармоғи орқали мурожаат қилиб, фарзандини даволатиш учун эҳсон қилишини сўраган. Кейинчалик фирибгар жабрланувчининг пластик картаси махфий кодини қўлга киритиб, унинг ҳисобидан 6 660 000 сўм маблағни фирибгарлик йўли билан ечиб олган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўштепа тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни А.Ж. содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Маълумот учун, юқоридаги каби жиноятни содир этган шахс саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Нурмуҳаммад Файзуллаев
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь