Фарғонада Damas ҳайдовчилари ва таксичилар муштлашиб кетди
Жамият
−
13 Февраль 2021
6079Ижтимоий тармоқларида Фарғонада Damas ҳайдовчилари ва таксичилар ўртасида муштлашув содир бўлгани акс этган видеолавҳа юзасидан терговга кадар текширув ҳаракатлари ўтказишга киришилган. Бу ҳақда Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан шу куннинг ўзида Фарғона шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “б” банди (бир гуруҳ шахслар томонидан безорилик қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки терговга киришилган.
Жиноят иши доирасида фуқаро И.Ш. процессуал тартибда ушланган бўлиб, ҳозирда қолган иштирокчиларни аниқлаш чоралари кўрилмоқда.
Қайд этилишича, тергов ҳаракатлари давомида ишга алоқадор бўлган барча шахсларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади.
Мазкур ҳолат вилоят Ички ишлар бошқармаси томонидан назоратга олинган. Тергов ҳаракатлари якунига кўра, қўшимча хабар берилади.
LiveБарчаси