Фарғона водийси вилоятларида “газ заправка”лар вақтинча ишламайди

Жамият

image

Фарғона водийси вилоятларида автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари фаолиятига чеклов қўйилади. Бу ҳақда “Ўзтрансгаз” АЖ маълум қилди.

Қайд этилишича, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сон қарорининг “Табиий газдан фойдаланиш қоидалари”, 7-боб 58-банди ҳамда улгуржи ва Автомобилларга газ тўлдириш компрессор станцияларига табиий газ етказиб бериш тўғрисида расмийлаштирилган икки томонлама шартнома шартларидан келиб чиқиб, вилоят ҳокимликлари томонидан тасдиқланган жадвалга асосан автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида чекловлар жорий қилинмоқда. Хусусан, Фарғона водийсидаги АГТКШлар 15 февраль соат 13:00 дан 16 февраль соат 06:00 гача фаолиятини тўхтатади. 

“Бундан мақсад – биринчи навбатда табиий газ етказиб берилиши муҳим ҳисобланган аҳоли, шифохона, мактаб ҳамда мактабгача таълим ташкилоти каби аҳамиятга эга муассасалар, шунингдек, электр энергияси ишлаб чиқарувчи йирик станцияларнинг табиий газ таъминотида барқарорлигини таъминлашдан иборат”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

259

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг