Фарғона вилояти ҳокимига биринчи ўринбосар тайинланди

Жамият 10105
image

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг аъзоси Аваз Рустамович Ўринбоев Фарғона вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Аваз Ўринбоев 1978 йилда Олтиариқ туманида туғилган. Фарғона политехника институтини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясини тамомлаган.

1996 йилда “Ўзтадбиркорбанк” Олтиариқ туман бўлимида ўз меҳнат фаолиятини бошлаган. 1999 йилдан 2005 йилгача “Асака” Банк Олтиариқ туман бўлимида, 2005-2011 йилларда Марказий Банк Фарғона вилоят бош бошқармасида фаолият олиб борган. 2011-2012 йилларда Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банкининг Қўқон филиалини,  2012-2015 йилларда Фарғона вилояти бўлимини бошқарган.

2015 -2020 йилларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати – Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси аъзоси.

2020 йилда 107-Риштон сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати этиб сайланган.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 399
Рейтинг: 3
t
×