Фарғона вилоят ИИБ ЙҲХБга янги бошлиқ тайинланди
Local
−
28 September 2020 43231 1 minute
Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасига янги бошлиқ тайинланди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ хабар бермоқда.
Унга кўра, капитан Юнус Мақсуд ўғли Марксов Фарғона вилояти, ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчиси лавозимига тайинланган.
Тайинловга қадар Юнус Марксов Тошкент шаҳар Яшнобод тумани ИИО ФМБ 1-сон ички ишлар бўлими Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Live
All