Фарғонада жанжалдан қочган йигит “Зил” тагида қолиб, ҳалок бўлди

Жамият 11837
image

Фарғонада жанжалга аралашиб қолиб, таъқибдан қочишга ҳаракат қилган фуқаро “Зил”га осилиб, вафот этди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабар берди.

Ҳодиса жорий йилнинг 4 август куни соат 18:00 ларда Фарғона туманидаги “Саркак” маҳалласида юз берган. Автомобиль йўлида бир нечта фуқаро ўртасида жанжал юзага келган. Воқеа жойига яқинлашган “Зил-130” юк машинаси ҳайдовчиси вазиятдан бехабарлиги учун машинани секинлатган.

Ҳайдовчининг сўзларига кўра, тўпланиб турган одамлар орасидан икки йигит чиққан ва “Зил”га қарама-қарши тарзда югурган. Ҳайдовчи йигитларга зарар етказмаслик учун машина тезлигини камайтирган. У икки йигит турган жойдан қўзғалиб ҳаракатни давом эттирган вақтида эгнида кўйлаги йўқ йигит машинага осилиб олган. “Зил” тўхтаган ва ҳайдовчи йигитга машинага осилмасликни айтган.

Бироқ юк машинаси ҳаракатлана бошлаганида яна осилган ва ҳайдовчи автомобиллар оқимини ҳисобга олиб, тезликни камайтириб тўхташга уринаётган вақтда, кутилмаганда “Зил” остига кириб кетиб воқеа жойида ҳалок бўлган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 480
Рейтинг: 3
Теглар
t
×