Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари шахсни тасдиқлашни сўрайди

Бизнес

image

Сўнгги беш йил ичида Ўзбекистонда кибержиноятлар сони 68 бараварга ошди. Ўтган йили эса фирибгарлар фуқаролардан 603 миллиард сўмни ўғирлади. Ўғирланган пулларнинг катта қисми шахси тасдиқланмаган аккаунтларга ўтказилган. Шу сабабли бугун тўлов хизматлари ва Марказий банк пул ўтказмаларида шахсни тасдиқлаш зарурлиги ҳақида кўп гапирмоқда.

2025 йил 2 июлдан бошлаб идентификациядан ўтмаган фойдаланувчилар катта миқдордаги пулни юбориш ва қабул қилиш имкониятига эга бўлмайди. Payme билан бирга ушбу қонундаги ўзгаришларни ва улар фирибгарликдан қандай ҳимоя қилишини тушунтирамиз.

1. Тўлов иловасига фойдаланувчиларнинг паспорт маълумотлари ва селфиси нега керак?

Банкда паспортсиз ҳисоб очиб бўлмаганидек, тўлов иловаларида ҳам молиявий операцияларни амалга оширишдан аввал шахсингизни тасдиқлашингиз керак.

Айни пайтда янги аккаунт рўйхатдан ўтказилганда, пароль тикланганда ёки янги қурилмадан тизимга кирилганда иловалар мижозлардан паспорт рақами ёки ЖШШИР сўраши ва уларнинг селфи билан мослигини текшириши шарт. 2 июлдан бошлаб эса идентификациядан ўтмаган фойдаланувчилар базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 бараваридан (тахминан 11 млн сўм) ортиқ маблағни юбориши ёки қабул қилиши мумкин бўлмайди.  Бу талаб “Тўлов тизимлари операторлари, электрон пуллар тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидалари”га мувофиқ жорий этилган. (Адлия вазирлиги 30.06.2020 рўйхат рақами №3266)

2. Бу фирибгарликдан қандай ҳимоя қилади?

Агар фирибгар S орқали юборилган тасдиқлаш кодини киритса ҳам, унинг селфиси сизникига тўғри келмагани учун профилингизга кира олмайди. Аммо телефонингиз йўқолса ёки ўғирланган бўлса, ва сиз ҳали иловада шахсингизни тасдиқламаган бўлсангиз, фирибгарлар сизнинг номингиздан ўзларининг тасдиқланмаган аккаунтларига пул ўтказишлари мумкин.

3. Агар шахсни тасдиқламаса, нима бўлади?

Фирибгарлар доимий равишда янги алдов усулларини ўйлаб топмоқда, шу сабабли тўлов иловалари ҳам хавфсизлик чораларини кучайтирмоқда. Келгусида шахси тасдиқланмаган фойдаланувчилар фақат балансни кўриш ёки QR-код орқали тўлов қилиш каби чекланган функциялардан фойдалана олишади.

4. Payme’да қандай қилиб шахсни тасдиқлаш мумкин?

Иловадаги “Профиль” бўлимига ўтинг ва “Идентификациядан ўтиш” тугмасини босинг. Паспорт маълумотлари ёки ЖШШИР'ни киритинг, сўнгра юзни сканерлаш орқали шахсингизни тасдиқланг. Жараён атиги бир неча дақиқа вақт олади. Кейинчалик, масалан паролни тиклаш ёки янги қурилмадан киришга уринганингизда, илова сиздан яна селфи сўраш орқали бу амални айнан сиз бажараётганингизга ишонч ҳосил қилади.

5. Payme’га шахсий маълумотларни топшириш хавфсизми?

Ҳа, Payme “Шахсий маълумотлар тўғрисида”ги қонунга мувофиқ фаолият юритади. Фойдаланувчиларга оид барча маълумотлар Ўзбекистон ҳудудидаги ишончли маълумот марказларида сақланади. Илова маълумотларни, жумладан, селфиларни ҳам, сизиб чиқишдан ҳимояловчи замонавий шифрлаш технологияларидан фойдаланади.

Бундан ташқари, Payme финтех соҳасидаги энг юқори халқаро хавфсизлик стандарти – PCI DSS сертификатига эга. Ҳар йили мустақил аудитор компанияда барча зарур ҳимоя чораларининг жорий этилганини тасдиқлайди. Сўнгги аудит 2025 йил 30 майда муваффақиятли ўтказилган.

Агар сизда саволлар туғилса ёки қийинчилик юзага келса, @paymehelpbot қўллаб-қувватлаш хизматига ёзишингиз мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг