Facebook ва Instagram фаолияти тўхтатилади – Meta
Олам
−
07 Февраль 2022
25715АҚШдаги йирик ташкилот Meta Platforms Inc. Европа фойдаланувчилар ҳақидаги маълумотларни тақдим этишдан бош тортадиган бўлса, компания минтақа бўйлаб Facebook ва Instagram фаолияти тўхтатилиши ҳақида маълум қилди.
Компанияга кўра, Европа ижтимоий тармоқларнинг обуначилари ҳақидаги маълумотларни АҚШга тадқим этиши керак.
Европа Адлия суди 2020 йил июнь ойида АҚШ билан тузилган “Махфийлик қалқони” номли келишувни ҳақиқий эмас деб топган.
Билдирилишича, ҳозирда Ервопа АҚШга тақдим этиш учун минтақа аҳолисига тегишли бўлган маълумотлар базасини қайта шакллантирмоқда.
“Янги шартнома тузилса ҳам ёки эскиси амалда бўлса ҳам, агар сўралган маълумотлар тақдим этилмайдиган бўлса, компания Европада Facebook ва Instagram тўхтатилишини билдиради”, дейилади бугун, 7 февраль куни эълон қилинган Meta'нинг йиллик ҳисоботида.
Томонлар фойдаланувчилар ҳақидаги маълумотлар дахлсизлиги ва хавфсизлиги борасида муросага кела олмаяпти.
Европа махсус коммисиянинг “Bloomberg”га билридиришича, “Ҳолат шахсий маълумотлар дахлсизлиги ва миллий хавфсизликка тааллуқли бўлгани учун маълумотларни тақдим этиш борасида бир тўхтамга келиш анча вақт талаб қилади”.
“Томонлар келишувга фақатгина Европа суди қўяётган талабларга тўлиқ амал қилган ҳолдагина эришиши мумкин”, дейилади ҳолат бўйича Европа изоҳида.
LiveБарчаси