Ёзни Россия ва МДҲнинг энг таниқли артистлари билан ўтказинг! 

Бизнес

Жорий йилнинг 1 июль куни сизни ёзнинг энг ёрқин тадбири – биринчи “First summer fest” фестивалига – таклиф қиламиз! 

Humo arena’нинг очиқ майдонида сиз учун турли хил ўйин-кулгилар ва дискотека форматидаги концерт дастури тақдим этилади! Бу ерда ёшга қарамай, ҳар ким ўз қизиқишларига асосан машғулот топа олади, ҳатто кичкинтойлар ҳам! 

Соат 16:00 дан бошлаб, саҳнада миллий эстрадамизнинг юлдузлари, Тошкентдаги энг машҳур DJ’лар ва Россиядан ташриф буюрган меҳмонларимиз – GAFUR, RAKHIM, KONFUZ, NATAN – энг ёрқин ва бир маромда рақсга туширадиган хитларни ижро этишади! 

Россия ва бутун МДҲнинг ёшларини забт этган ҳамюртимиз GAFUR “Lollipop”, “Okey”, “Atom” ва янги “Yad” трекларини ижро этадиди. RAKHIM’дан эса “Siniy Lambordjini”, “Fendi” ва “Milly rock” қўшиқларни кутиб қолинг! 

Бундан ташқари, кайфиятингиз аъло бўлишига KONFUZ’нинг “Ratata”, “Ranila menya”, NATAN’нинг “Ananasoviy sirop”,  “Ti che takaya derzkaya” треклари сабабчи бўлади! 

Фестивал доирасида "Бизнес" ва IT бўйича маърузалар, "Stand-Up" шоуси ва хайрия ярмаркаси бўлиб ўтади. Ихтиёрий асосда ҳар ким хайрия қутиларга хайрия қилиш имкониятига эга бўлади. Акциянинг натижасида тўпланган маблағлар Меҳрибонлик уйларига етказилади. 

Ва ниҳоят, Ўзбекистоннинг энг машҳур блоггерлари ва тиктокерлари сизнинг ҳар қандай саволингизга жавоб беришади ва ўзларининг сирлари билан бўлишадилар. Шунингдек, “First summer fest”нинг ҳудудида энг ёрқин селфилар учун фотозоналар мавжуд! 

“First summer fest” сизга тақдим этмоқчи бўлган байрамона дастурни ўтказиб юборманг!
 
Шошилинг: фестивал чипталари миқдори чекланган! 
Батафсил маълумот: firstsummerfest.uz
Фестиваль ўтказиладиган вақти:  16:00-23:00
Фестивал жадвали:  
Бош саҳна: 
16:00 – 17:00 – RAP/ HIP-HOP/ RNB
17:00 – 17:30 – Ўзбек эстрадаси юлдузлари
17:30 – 18:00 – Хайрия фондларнинг мурожаати
18:00 – 18:50 – DJ
19:00 – 20:00 – NATAN
20:00 – 21:00 – KONFUZ
21:00 – 22:00 – RAKHIM
22:00 – 23:00 – GAFUR

Батафсил маълумот учун сайтимизга ташриф буюринг.

Instagram’да янгиликлардан бохабар бўлинг.

Tiktok’да дўстларингиз билан бўлишинг.

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

KONFUZ NATAN GAFUR RAKHIM

Баҳолаганлар

30

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар