eSIM – бу замонавий технологияларнинг янги авлод SIM-карталаридаги тимсолидир

Бизнес 6690
image

2021 йил 16 декабрдан UZTELECOM янги eSIM хизматини ишга туширди – энди сиз ёқимли бонуслар билан ва энг сўнгги технологиялардан фойдаланган ҳолда миллий операторнинг GSM мобил алоқа абонентига айланишингиз мумкин.

eSIM – бу алоқа хизматларидаги янгиликдир. Смартфонга ўрнатилган абонент модули абонентни идентификация қилиш ва унинг якуний абонент қурилмасига киришини таъминлайди. Шу билан бирга, eSIM пластик чиқиндиларни истисно қилади. Бироқ у анъанавий карталар билан бир хил имкониятларга эга ва улардан ҳам афзалроқ бўлиб, экологик жиҳатдан хавфсизроқ ва технологик томондан ривожлангандир.

eSIM-дан фойдаланиш имконияти eSIM технологиясини қўллаб-қувватлайдиган қурилмага эга бўлган жисмоний ва юридик шахсларга тақдим этилади.

Ушбу турдаги картанинг асосий афзалликларидан бири – бу хавфсизликдир. Рақамли картани йўқотиш ёки шикастлаш мумкин эмас, бу ўз ўрнида барча содир бўлиши мумкин бўлган хавфларни бартараф этади. Шунингдек, бир қурилмага бир нечта абонент рақамларини улаш имконияти мавжуд, яъни eSIM’да 5 тагача рақам (профил) уланиши мумкин. Профиллар сони қурилма моделига боғлиқ.

UZTELECOM’нинг жорий абонентлари стандарт SIM-карталарини eSIM’га компания офисларида алмаштиришлари мумкин. SIM-картани алмаштириш учун сиз офисга шахсингизни тасдиқловчи ҳужжат билан келишингиз керак. SIM-карта фақатгина мобил алоқа хизматларини кўрсатиш бўйича Шартнома тузилган абонентнинг шахсий мурожаатига биноан алмаштирилади.

Уланиш форматини янгилашни ва миллий оператор абонентига айланишни хоҳловчилар учун ажойиб янгилик. Фақат 2022 йилнинг 14 январигача eSIM’ни мутлақо БЕПУЛ улашингиз мумкин, бундан ташқари, маълум тарифларга уланишда “олтин” тоифадаги орзуингиздаги чиройли рақамларга 70% гача катта чегирмаларга эга бўлишингиз мумкин.

UZTELECOM – миллий оператор

Батафсил маълумот учун сайтимизга ташриф буюринг

My UZTELECOM: AppStore | Google Play

Facebook’да дўстларингиз билан бўлишинг

Instagram’да янгиликлардан бохабар бўлинг

Telegram каналимизга аъзо бўлинг

Техник қўллаб-қувватлаш

Реклама ҳуқуқи асосида

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 93
Рейтинг: 3
t
×