Эртанги об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Бу қизиқ
−
18 Апрель
9687Ўзгидромет эртага, 19 апрель куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-15 даража, кундузи 25-27 даража бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13-18 даража, кундузи 26-31 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 11-16 даража, кундузи 25-30 даража бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, Самарқанд, Жиззах вилоятларида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 22-27 даража бўлади.
Қашқадарё, Сурхондарё вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17 даража, кундузи 23-28 даража бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 24-29 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Қор кўчиши хавфи (2000 м дан юқорида) бор. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12 даража, кундузи 13-18 даража бўлади.
LiveБарчаси