Эртага Ер аҳолиси супер Ой ҳодисасини кузатиши мумкин

Технология

image

Эртага, 13 июль куни 2022 йил учун биринчи маротаба Ой Ерга максимал даражада яқинлашади ва супер Ой ҳодисаси кузатилади. Бу ҳақда “Space” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, 13 июль куни Тошкент вақти билан тахминан соат 14:00 да Ой перигейда – ўз орбитасининг Ерга энг яқин нуқтасида бўлади, уларнинг орасидаги масофа 357,3 километрни ташкил қилади.

Бунда супер Ой (тўлин Ой) 9,5 соатдан бироз кўпроқ вақт ичида содир бўлади.

Агар Ой кўринмаса ёки сиз уни жонли томоша қила олмасангиз, у ҳолда “The Virtual Telescope Project”нинг онлайн трансляцияси орқали ҳодисани кузатиш мумкин. У тўлин Ойни Рим устидан кўрсатади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

4029

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг