Эртага Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кутилмоқда?
Бу қизиқ
−
24 Январь 2020
10312Гидрометеорология хизмати маркази эртага, 25 январь куни Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.
Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилади. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-5 даража, кундузи 5-7 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ, 3 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража, кундузи 4-9 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилади. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.
Сарвар Анвар ўғли
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь