Эртага Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати бироз пасаяди
Жамият
−
04 Декабрь 2020
9190Гидрометеорология хизмати маркази эртага, 5 декабрь куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилишини маълум қилди.
Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 4-6° совуқ, кундузи 2-4° илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15° совуқ, кундузи 2-7° совуқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7° совуқ, кундузи 2° совуқ-3° илиқ бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7° совуқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10° совуқ, кундузи 3-8° совуқ бўлади.