Эртага Тошкентдаги тўртта кўча ёпилади

Жамият

image

Эртага, 2 апрель куни 19-мотомавсум очилиши муносабати билан ўтказиладиган мотосайёҳларнинг тантанали юриши пайтида Тошкентдаги бир неча кўчалар соат 12:00дан 13:00 гача ёпилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маросим вақтида ёпиладиган кўчалар:

•  Новза метросидан Бунёдкор шоҳ кўчаси бўйлаб Бунёдкор ва Алишер Навоий шоҳ кўчалари кесишмасигача;  

•  Алишер Навоий ва Бунёдкор шоҳ кўчалари кесишмасидан Алишер Навоий шоҳ кўчаси бўйлаб Шароф Рашидов кўчасигача;

•  Алишер Навоий шоҳ кўчаси ва Шароф Рашидов кўчаси кесишмасидан шу кўча бўйлаб Афросиёб кўчасигача;

•  Афросиёб кўчасидан шу кўча бўйлаб Бунёдкор метро бекатигача.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

195

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг