Эртага тоғли ҳудудларда сел келиши мумкин
Бу қизиқ
−
26 Август 2020
4656Гидрометеорология хизмати маркази 27 августдаги об-ҳаво маълумотларини эълон қилди. Хабарга кўра, республиканинг тоғ олди ва тоғ ҳудудларида сел келиши хавфи бор.
Тошкент шаҳри. Ҳаво ўзгариб туради, куннинг биринчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +15..+17 даража илиқ, кундузи +25..+27 даража иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +15..+20 даража илиқ, кундузи +28..+33 даража иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +15..+20 даража илиқ, кундузи +27..+32 даража иссиқ бўлади.
Тошкент ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, куннинг биринчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +15..+20 даража илиқ, кундузи +25..+30 даража иссиқ бўлади.
Самарқанд ва Жиззах вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +15..+20 даража илиқ, кундузи +25..+30 даража иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +17..+22 даража илиқ, кундузи +30..+35 даража иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, куннинг биринчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +15..+20 даража илиқ, кундузи +25..+30 даража иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, республиканинг тоғ олди ва тоғ ҳудудларида вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +9..+14 даража, кундузи +15..+20 даража илиқ бўлади.
Aҳрорбек Ҳайруллаев
LiveБарчаси