Эртага республиканинг барча ҳудудларига туман тушиши кутилмоқда

Бу қизиқ

image

Гидрометереология хизмати маркази эртага, 25 ноябрь куни кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди. Қайд этилишича, республиканинг барча ҳудудларида туман тушиши кутилмоқда. 

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида бироз қор ёғиши мумкин. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-5° совуқ, кундузи 2-4° илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13° совуқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7° совуқ, кундузи 2-7° илиқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Самарқанд, Жиззах вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз қор ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, кундузи 2-7° илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8° совуқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз қор ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10° совуқ, кундузи 3° совуқ-2° илиқ бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво

Баҳолаганлар

57

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг