“Амирсой”да илк қурбон: ёш чанғичи ҳалок бўлди

Local

image
“Ёпиқ суд синдроми”. Гулнора Каримованинг иши нега очиқ судда кўрилиши керак? north_east

“Ёпиқ суд синдроми”. Гулнора Каримованинг иши нега очиқ судда кўрилиши керак?

Бугун, 7 январь куни очилганига кўп бўлмаган “Amirsoy Resort” тоғ-чанғи курортида бир одам ҳалок бўлди. Бу ҳақда курорт маъмурияти ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали маълум қилди.

Бугун одатдагидек 16:20 ларда “Amirsoy Resort” курортининг чанғи учиш трассаси ёпилаётганда бир одам муассаса ходимига ёш чанғичи йўқолиб қолганини маълум қилган. Шундан сўнг курорт қутқарувчилари қидирувни бошлаган.

Орадан 30 дақиқалар вақт ўтгач, қутқарувчилардан бири йўқолган чанғичини курорт ҳудудидан ташқарида ҳаётий белгилари бўлмаган ҳолда топган. 50 дақиқа давомида 98 нафар профессионал қутқарувчи ва икки шифокор уни жонлантиришга уринган, аммо бу муваффақиятсиз якунланган.

“Amirsoy Resort” курорти барча ходимлари номидан марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик билдирган.

Эслатиб ўтамиз, ушба курортнинг очилганига ҳали бир ой ҳам тўлгани йўқ. У 2019 йилнинг 21 декабрь куни фойдаланишга топширилганди. 


Tags

Rate Count

568

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends