Эртага қайси ҳудудларда қор ёғиши айтилди
Бу қизиқ
−
19 Февраль
3267Ўзгидромет эртага, 20 февраль кунлари Ўзбекистон ҳудудида кузатилиши мумкин бўлган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, кечаси ва эрталаб бироз қор ёғиши, туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак кузатилади. Шамол шимоли-шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-5 даража совуқ, кундузи 1 даража совуқ-1 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 11-16 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ-2 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ-2 даража илиқ; чўл ҳудудларда кечаси 9-14 даража совуқ, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Сирдарё ва Жиззах вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда бироз қор ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ-3 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё вилоятида эса ҳаво бироз булутли бўлади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда бироз қор ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 1-6 даража илиқ бўлади.
Сурхондарё вилоятида эса ҳаво бироз булутли бўлади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда бироз қор ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 4-9 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда бироз қор ёғиши, туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ-2 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан қор ёғади, туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак кузатилади. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13 даража совуқ, кундузи 4-9 даража совуқ бўлади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь