Эртага қайси ҳудудларда чанг-тўзон кузатилиши айтилди
Бу қизиқ
−
17 Октябрь 2023
29850Эртага, 18 октябрь куни Республика бўйлаб ҳаво ҳарорати кечаси 14 даражагача, кундузи эса 26 даражагача исийди. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат кечга томон бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-10 даража илиқ, кундузи 20-22 даража иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 4-9 даража илиқ, кундузи 15-20 даража иссиқ бўлади.
Бухоро вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7-12 даража илиқ, кундузи 20-25 даража иссиқ бўлади.
Навоий вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7-12 даража илиқ, кундузи 20-25 даража иссиқ бўлади.
Тошкент ҳамда Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечга томон бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 18-23 даража иссиқ бўлади.
Самарқанд ва Жиззах вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 18-23 даража иссиқ бўлади.
Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 9-14 даража илиқ, кундузи 21-26 даража иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 20-25 даража иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 4-9 даража, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.