Эртага қандай об-ҳаво бўлиши айтилди

Бу қизиқ

image

Эртага, 14 декабрь куни Ўзбекистон бўйлаб ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати агентлиги хабар берди.

Прогнозга кўра, Тошкент шаҳрида кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -11/-13 даража совуқ, кундузи +1/+3 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳам ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак юзага келади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси -12/-17 даража, кундузи -2/-7 даржа совуқ бўлади.

Бухоро ҳамда Навоий вилоятларида ҳам баъзи жойларга туман тушади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси -5/-10 даража, кундузи 0/+5 даража илиқ; чўл ҳудудларда кечаси -10/-15 даража совуқ, кундузи 0/-5 даража совуқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳам бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак юзага келади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -8/-13 даража совуқ, кундузи 0/+5 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида  ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -2/+3 даража, кундузи +10/+15 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳам ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак юзага келади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -5/-10 даража, кундузи 0/-5 даража совуқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак юзага келади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -10/-15 даража, кундузи 0/-5 даража совуқ бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг