Эртага қандай об-ҳаво бўлиши айтилди
Бу қизиқ
−
03 Сентябрь
7620Ўзгидромет эртага, 4 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.
Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 14-16 даража, кундузи 30-32 даража бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 28-33 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 11-16 даража, кундузи 30-35 даража бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 9-14 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-18 даража, кундузи 28-33 даража бўлади.
Қашқадарё Ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 9-14 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-18 даража, кундузи 32-37 даража бўлади.
Андижон, Наманган Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-18 даража, кундузи 28-33 даража бўлади.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 9-14 даража, кундузи 22-27 даража бўлади.