Эртага айрим ҳудудларда чанг-тўзон кузатилади
Бу қизиқ
−
23 Июль 2023
6632Эртага, 24 июль куни республиканинг баъзи ҳудудларида чанг-тўзонлар кузатилади. Бу ҳақда Республика Гидрометеорология хизмати маркази хабар қилди.
Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади.
Ҳарорат кечаси 24-26 даража, кундузи 38-40 даража бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 25-30 даража, кундузи 37-42 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, 20-22 м/с гача етиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 25-30 даража, кундузи 39-44 даража бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 22-27 даража, кундузи 35-40 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 25-30 даража, кундузи 39-44 даража бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 22-27 даража, кундузи 35-40 даража бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18-23 даража, кундузи 30-35 даража бўлади.
LiveБарчаси