Эртага ҳаво 22 даражагача илиши кутилмоқда
Бу қизиқ
−
20 Февраль 2023
7108Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида эртага, 21 февраль куни 22 даражагача илиқ об-ҳаво кузатилади. Бу ҳақда Республика Гидрометеорология маркази хабар берди.
Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5–10 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-5 даража, кундузи 17-19 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 метр/сониягача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5 даража, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 метр/сониягача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5 даража, кундузи 15-20 даража бўлади.
Тошкент, Жиззах, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 метр/сониягача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7 даража, кундузи 15-20 илиқ даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 метр/сониягача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7 даража, кундузи 17-22 илиқ даража бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража, кундузи 11-16 илиқ даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 метр/сониягача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2–7 даража, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
LiveБарчаси