Эртага ҳаво ҳарорати пасайиши кутилмоқда
Бу қизиқ
−
27 Июль 2023
19099Эртага, 28 июль куни республика бўйлаб кечаси 30 даражагача илиқ, кундузи эса 42 даражагача иссиқ бўлиши прогноз қилинди. Бу ҳақда Узгидромет хабар берди.
Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, кечга томон 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 25-27 даража илиқ, кундузи 35-37 даража иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистон республикаси ҳамда Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 22-27 даража илиқ, кундузи 33-38 даража иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 13-18 м/с гача кучайиши, баъзи жойларда 20-22 м/с гача етиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 25-30 даража илиқ, кундузи 35-40 даража иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент вилоятида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 22-27 даража илиқ, кундузи 33-38 даража иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 13-18 м/с гача кучайиши, баъзи жойларда 20-22 м/с гача етиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 25-30 даража илиқ, кундузи 37-42 даража иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 22-27 даража илиқ, кундузи 35-40 даража иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20 даража илиқ, кундузи 25-30 даража иссиқ бўлади.