Эртага ҳаво ҳарорати кескин тушиши кутилмоқда

Бу қизиқ

image

Гидрометеорология хизмати маркази эртага, 20 июнь куни Ўзбекистонда кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-22 даража, кундузи 24-26 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда18-23 м/с гача кучаяди, баъзида эса 25-28 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар бўлиши мумкин.  Ҳарорат кечаси 20-25 даража, кундузи 23-28 даража бўлади.

Бухоро, Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 18-23 м/с гача кучаяди, баъзида эса 25-28 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-25 даража, кундузи 25-30 даража бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12  м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 18-23 м/с гача кучаяди, баъзида эса 25-28 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси 18-23 даража, кундузи 23-28 даража бўлади.

Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12  м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 18-23 м/с гача кучаяди, баъзида эса 25-28 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-25 даража, кундузи 25-30 даража бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12  м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 18-23 м/с гача кучаяди, баъзида эса 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 18-23 даража, кундузи 23-28 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Айрим жойларда дўл ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-17 даража, кундузи 15-20 даража бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

279

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг