Эртага ҳаво ҳарорати 44 даражагача кўтарилади

Бу қизиқ

image

Эртага, 25 июль куни республика бўйлаб бироз булутли бўлади аммо ёғингарчилик кутилмайди, ҳаво ҳарорати эса кўтарилишда давом этади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 24-26 даража илиқ, кундузи 40-42 даража иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 13-18 м/с гача кучайиши, баъзи жойларда 20-22 м/с гача етиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 23-28 даража илиқ, кундузи 39-44 даража иссиқ бўлади.

Бухоро, Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 13-18 м/с гача кучайиши, баъзи жойларда 20-22 м/с гача етиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 25-30 даража илиқ, кундузи 39-44 даража иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 22-27 даража илиқ, кундузи 37-42 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 13-18 м/с гача кучайиши, баъзи жойларда 20-22 м/с гача етиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 25-30 даража илиқ, кундузи 39-44 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ҳамда Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 22-27 даража илиқ, кундузи 37-42 даража иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18-23 даража илиқ, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг