Эртага ҳам ёмғир ёғишда давом этадими?
Бу қизиқ
−
28 Апрель 2020
8405Гидрометеорология хизмати маркази эртага, 28 апрель куни Ўзбекистонда об-ҳаво қандай бўлишини маълум қилди.
Тошкент шаҳри. Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +15...+17 даража, кундузи +23...+25 даража бўлади.
Қорақалпоғистон, Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +10...+15 даража, кундузи +20...+25 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +12...+17 даража, кундузи +23...+28 даража бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +12...+17 даража, кундузи +20...+25 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +13...+18 даража, кундузи +23...+28 даража бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, кечга томон баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +12...+17 даража, кундузи +23...+28 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин, момақалдироқ бўлиши мумкин. Тошкент вилоятининг тоғ ҳудудларида (2000 м дан юқорида) қор кўчиши хавфи бор. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +7...+12 даража, кундузи +12...+17 даража бўлади.