Эртага ҳам Ўзбекистонда аномал совуқ сақланиб қоладими?
Бу қизиқ
−
12 Январь 2023
33810Эртага, 13 январь куни ҳам Ўзбекистон ҳудудига Россия Европа қисмининг шимолий ҳудудларида шаклланган совуқ ҳаво массаси кириб келиши сақланиб туради. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.
Эртага, 13 январь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти қуйидагича.
Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шимоли-шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18-20° совуқ, кундузи 10-12° совуқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20-25° совуқ, кундузи 7-12° совуқ бўлади.
Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20° совуқ, кундузи 7-12° совуқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20° совуқ, кундузи 7-12° совуқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17°совуқ, баъзи жойларда 20° совуқгача, кундузи 5-10° совуқ, баъзи жойларда 12° совуқгача бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13° совуқ, баъзи жойларда 17° совуқгача, кундузи 3-8° совуқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шимоли-шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15° совуқ, баъзи жойларда 17° совуқгача, кундузи 5-10°совуқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз қор ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Қор кўчиш хавфи бор. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18-23° совуқ, кундузи 10-15° совуқ бўлади.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15