Эронда кўчада ўйнаган блогерлар 10,5 йилга қамалди (видео)
Олам
−
01 Февраль 2023
16858Эронда икки блогер кўчада рақс тушгани акс этган видеоси учун 10,5 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда "IranWire" нашри хабар берди.
Қайд этилишича, Эрон суди жорий йилнинг 29 январь куни Теҳроннинг марказий Азади майдонида ҳукуматга қарши намойишларни бостириш пайтида исломий кийиниш қоидаларига зид бўлган видеони ижтимоий тармоқларга жойлагани учун икки блоггерга нисбатан бундай жазо қўллаган.
Шунингдек, блогерлар Амир Аҳмадий ва Астиаж Хагиги қамоқ жазосини ўтаб бўлгач, икки йил давомида интернетдан фойдаланиш ва Эронни тарк этиш ҳуқуқидан маҳрум қилинган.
Суд уларни “коррупцияни рағбатлантириш, миллий хавфсизликни бузиш ва Ислом Республикасига қарши ташвиқотни тарқатиш мақсадида фитна ва тил бириктириш”да айблаган.
Бундан ташқари, улар адвокат олиш ҳуқуқидан маҳрум қилинган, уларни гаров эвазига озод қилиш ҳақидаги илтимослари ҳам рад этилган.
Маълумотларга кўра, оилалари ҳам уларнинг ҳибсга олингани ҳақида гапирмаслик учун босим остида қолган.
LiveБарчаси