Эркак турмуш қуришни талаб қилган севгилисини ёқиб юборди

Олам

image

Ҳиндистонда такси ҳайдовчиси ўзига уйланиш таклифини талаб қилиб босим ўтказган севгилисини ёқиб юборди. Бу ҳақда “The Times of India” хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, полиция Махараштра штатидаги 33 ёшли эркакни 26 ёшли севгилисини ўлдиргани учун ҳибсга олган. Жорий йилнинг 26 ноябрь куни аёл уйга қайтмагач, қариндоши полицияга мурожаат қилган.

Аниқланишича, ўша куни аёл ўғлини мактабга олиб бориб, сўнг такси ҳайдовчиси бўлган севгилиси билан учрашган. Эркак уни ўз туғилиб ўсган қишлоғига олиб боришни ваъда қилган, аммо бунинг ўрнига шаҳардан ташқарига олиб чиқиб, бўғган ва темир труба билан калтаклаган. Кейин машинасидан бензин олиб, аёлни ёқиб юборган. 27 ноябрь куни полиция аёлнинг қисман куйган жасадини топган.

Дастлаб гумонланувчи жиноятга алоқаси йўқлигини айтган, бироқ узоқ давом этган сўроқдан сўнг, у бир неча йилдан бери жабрланувчи билан муносабатда бўлганини ва аёл ундан уйланишни талаб қилганини тан олган. Эркак олдинроқ бошқа аёлга уйлангани учун муносабатни тугатишга қарор қилган ва ундан бутунлай қутулиш учун ўлдирганини айтган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитойда 17 ёшли қиз ўзининг 19 ёшли севгилисини Мьянмадаги фирибгарларга 14 минг долларга қул сифатида сотиб юборгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳиндистон Махараштра

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг