“Doğum gününüz kutlu olsun”. Эрдўған Мирзиёевни 64 ёши билан табриклади

Жамият

image

Бугун, 24 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған билан телефон орқали мулоқот қилди.

Туркия етакчиси давлат раҳбарини таваллуд куни билан самимий муборакбод этиб, унга мустаҳкам соғлик ва катта муваффақиятлар, Ўзбекистоннинг кўп миллатли халқига фаровонлик ва равнақ тилади.

Икки томонлама кун тартибининг долзарб масалалари юзасидан батафсил фикр алмашилди.

Кейинги йилларда Ўзбекистон-Туркия кўп қиррали ҳамкорлигининг жадал ривожланишига хизмат қилаётган ўзаро мулоқот ва алмашинувлар фаоллашгани мамнуният билан қайд этилди. Пандемия оқибатларига қарамай, жорий йил бошидан товар айирбошлаш қарийб икка бараварга кўпайди, 230 дан ортиқ янги қўшма корхона ташкил этилди, муҳим маданий-гуманитар дастурлар амалга оширилмоқда.

Давлат раҳбарлари бўлажак тадбирлар режасини кўриб чиқдилар ҳамда жорий йил якунига қадар мамлакатимизда олий даражадаги Стратегик ҳамкорлик кенгашининг иккинчи йиғилишини ўтказишга пухта тайёргарлик кўриш муҳим эканини таъкидладилар.

Минтақавий шерикликнинг амалий жиҳатлари, шу жумладан Афғонистондаги вазиятнинг кескинлашиши нуқтаи назаридан муҳокама қилинди.

Марказий ва Жанубий Осиёда минтақавий боғлиқликни кучайтириш бўйича Тошкент халқаро конференциясининг якунлари юксак баҳоланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

26

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг