Ер участкаси ажратиш бўйича Ҳукумат қарори қабул қилинди
Жамият
−
26 Февраль 2019
7531Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Тадбиркорлик субъектларига ажратилган ер участкаларида мева-сабзавот маҳсулотларини бевосита уларни етиштириш жойларида суғориш, тайёрлаш ва сақлаш бўйича енгил конструкцияли инфратузилма объектларини қуриш учун ер участкаси ажратиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар бермоқда.
Низомга мувофиқ, тадбиркорлар ерга енгил конструкцияли объектлар ҳамда иссиқхоналар қуриш учун аризани шахсан ёки почта орқали ҳокимиятларга беради.
Аризага қуйидагилар илова қилинади:
• тадбиркорнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;
• ер участкаси гувоҳномасининг нусхаси.
Туман ҳокимлиги бир иш кунида аризани кўриб чиқиб, ҳужжатларни ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг туман филиалларига (ижрочига) юборади.
Ижрочи беш иш кунида енгил конструкцияли объектлар ҳамда иссиқхоналар қуриш учун ер участкаси ажратиш материалларини тайёрлайди ва уларни келишиш учун бир иш кунида ваколатли органларга юборади.
Ваколатли органлар уч иш кунида хулосани ижрочига тақдим этади ҳамда ижрочи уч иш кунида туман комиссиясининг далолатномасини, бир иш кунида ҳоким қарори лойиҳасини тайёрлайди.
LiveБарчаси