МВДда ишлайдиган “Бекзод аканинг ўғли” топилди (видео)
3-саҳифа
−
11 Январь
25065Ижтимоий тармоқларда Equinox ҳайдовчиси бўлган ёш йигитнинг йўл қоидаларини бузиб ҳаракатланган видеоси тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Ушбу ҳолат юзасидан Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати муносабат билдирди.
Тарқалган видеода йигит “Бекзод акани ўғли бўламан, дадам Ички ишлар вазирлигида ишлайди”, деган эди. Олиб борилган суриштирувлар давомида ушбу қоидабузарлик 2006 йилда туғилган А.И. томонидан содир этилгани аниқланган.
Йигит ва унинг онаси билан олиб борилган суҳбатда боланинг отаси ҳеч қандай ИИВ ходими эмаслиги, “Ўздонмаҳсулот” АЖда ишлаши маълум бўлган.
Ушбу ҳолат юзасидан йигитнинг онасига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси (“болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик”) бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилган. Унга кўра, базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланган.
Equinox автомобили эса вақтинча сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилган.
LiveБарчаси