Энгельсда Украина дрон қулаши оқибатида рус аскарлари ҳалок бўлди
Олам
−
26 Декабрь 2022
8710Россия Аэрокосмик кучларининг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Саратов вилоятидаги Энгельс ҳарбий аэродромига Украина учувчисиз самолёти зарбасининг олдини олди. Вайрон қилинган дрон бўлакларининг қулаши оқибатида уч киши ҳалок бўлди, самолётлар зарар кўрмаган. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди.
“26 декабрь куни Москва вақти билан тахминан 01:35 да Украинанинг учувчисиз учиш аппарати Саратов вилоятидаги Энгельс ҳарбий аэродромига яқинлашаётган вақтда паст баландликда уриб туширилди”, дейилади Россия Аэрокосмик кучлари ҳаво ҳужумидан мудофаа хизмати.
Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги ҳам парчаларнинг қулаши оқибатида қурбонлар борлигини маълум қилди.
"Дрон вайроналари қулаши оқибатида аэродромда бўлган техник ходимларнинг уч нафар россиялик ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлган. Авиация техникасига зарар етмаган", дейилади вазирлик хабарида.
LiveБарчаси