Энг кўп маош оладиган Голливуд актёрлари рўйхати эълон қилинди
Маданият-санъат
−
09 Март
17494“Forbes” нашри 2023 йил бўйича энг кўп маош олувчи ўн нафар Голливуд актёри рейтингини эълон қилди. Нашрга кўра:
1. Адам Сэндлер, 73 миллион доллар
“Париждаги қотиллик” чиқарилган дастлабки уч ойда Netflix ушбу фильм бутун дунё бўйлаб жами 173 миллион соат томоша қилингани ва 90 мамлакатда энг яхши ўнталикка кирганини айтди. Лойиҳа Сэндлернинг жуда кўп лойиҳалардаги иштирокидан атиги бири бўлиб, у бир вақтнинг ўзида учта стример лойиҳасида иштирок этган ва ўтган йилда 40 дан ортиқ stend-up'лари билан чиқиш қилган.
2. Марго Робби, 59 миллион доллар
“Barbie” фильми яратилгандан бери, бутун дунё бўйлаб 1,45 миллиард доллар йиғди. Фильм продюсери ва юлдузи сифатида Робби барча даромаднинг тахминан 12,5 фоизини қўлга киритган.
3. Том Круз, 45 миллион доллар
Жангари фильмлар юлдузи, 61 ёшли Том Круз жаҳондаги энг қиммат актёрлардан бири сифатида шу ёшида ҳам юқори даромад олувчи машҳурлардан биридир. Унинг 2023 йилда суратга тушган картинаси – “Миссия: мумкин эмас” фильми бўлиб, бу актёрга мўмайгина даромад келтирган.
4. Райан Гослинг, 43 миллион доллар
“Barbie” фильмида “Кен” роли 43 ёшли актёр Райан Гослингга яна бир бор катта шуҳрат келтирди. Ҳатто, унинг ушбу фильмдаги иккинчи даражали роли нуфузли “Оскар” мукофоти номинацияси рўйхатидан жой олди. Шунингдек, унинг фильмдаги “Мен шунчаки Кенман” балладаси Spotify'да 100 миллион мартадан кўпроқ томоша қилинган.
5. Мэтт Деймон, 43 миллион доллар
Мэтт Деймон бош ролни ижро этган ва режиссёр Бен Аффлек томонидан суратга олинган “Ҳаво: Катта сакраш” фильми парчасининг ўзи Amazon'да қарийб 130 миллион АҚШ долларига сотилган. Бундан ташқари, 53 ёшли актёр "Oppenheimer" фильмидаги иккинчи даражали роли учун 4 миллион доллар олди. Маълумот учун, бу актёрнинг одатдаги маошидан анча кам.
6. Женнифер Энистон, 42 миллион доллар
Маълум бўлишича, Энистон “АppleТV+” да “Тhe morning Show” сериалининг ҳар бир эпизоди учун, ҳам актриса, ҳам бош продюсер сифатида 2 миллион долларгача маош олади.
7. Леонардо Ди Каприо, 41 миллион доллар
49 ёшли “Оскар” совриндори даромад борасида яхши натижаларга эришиб келмоқда. 2023 йилда Мартин Скорсезенинг эпик фильмидаги бош роли унга катта даромад олиб келган.
8. Жейсон Стэйтем, 41 миллион доллар
2023 йилда у учта йирик катта бюджетли франчайзаларда – “Ғазабланган 10", “Маг 2: тубсизлик” ва “Харажатлар 4" фильмларида, шунингдек, Гай Ритчининг “ Ғалаба санъати” жосуслик триллерида роль ўйнади ва Жейсон ўтган йилда энг кўп даромад олган актёрлар рўйхатига киритилди.
9. Бен Аффлек, 38 миллион доллар
51 ёшли актёр Amazon Prime Video'да намойиш этилишидан олдин 90 миллион доллар йиққан “Ҳаво: Катта сакраш” фильмида ҳам режиссёрлик қилган, ҳам бош ролни ижро этган.
10. Дензел Вашингтон, 24 миллион доллар
“Буюк Эквалайзер” франшизасининг учинчи қисми 2023 йилда чиқди ва 190 миллион доллардан ортиқ даромад келтирди. Бундан ташқари, 69 ёшли икки карра “Оскар” совриндори сўнгги 40 йилдаги беқиёс иш тажрибаси туфайли ҳар йили яхшигина даромад ҳам олади.
Райҳона Улканбаева
LiveБарчаси