Энди пилланинг ҳар бир килосига 5 минг сўм субсидия берилади 

Жамият

image

Ўзбекистонда 2022 йил 1 январдан 2025 йил 1 январгача пилланинг ҳар килограмми учун 5 минг сўм субсидия берилади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг 773-сон қарори билан тасдиқланган “Пилла етиштирувчи жисмоний шахсларга улар томонидан етиштирилган пилла (ҳўл пилла) ҳосили учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисида”ги низомда келтирилган.

Низомга кўра, Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси томонидан ҳар йили 20 июлгача республикадаги пилла етиштириш прогнозлари ишлаб чиқилиб Молия вазирлигига берилади. Молия вазирлиги прогноз асосида бюджетдан субсидия ажратиб қўмитага 1 февралгача ўтказиб беради.

Шунингдек, пиллачилик кластерлари ва ташкилотлари “Агропилла” МЧЖлар билан субсидия олувчилар рўйхатини шакллантиради ва 25 февралгача Агентликнинг ҳудудий бошқармасига беради. Ҳудудий бошқарма рўйхатни умумлаштириб 1 мартгача қўмитага юборади.

Қўмита 10 апрелгача пулларни субсидия олувчиларга бериш учун махсус ҳисобварақларга ўтказади. Пиллачилик кластерлари ва ташкилотлари субсидия олувчиларга пулларни картага ёки банкдаги ҳисобварақларига ўтказиб беради.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

125

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг