Энди пилла аҳолидан жаҳон биржалари нархида сотиб олинади 

Жамият

−

image

Эндиликда етиштирилган пилла аҳолидан жаҳон биржаларидан кам бўлмаган нархда харид қилинади. Бу ҳақда айни вақтда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида тадбиркорлик ва саноатни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари юзасидан ўтаётган видеоселектор йиғилишида айтилди.

Йиғилишда келгуси йилда пилла етиштирувчиларнинг манфаатдорлигини ошириш мақсадида ушбу соҳага ҳам эркинлик берилиши таъкидланди.

Бу камида 500 минг аҳолини банд қилиб, уларнинг даромадини 2-3 баравар ошириш имконини беради.

Иккинчи йўналиш доирасида ишсизлик оғир бўлган 1 мингта маҳалла учун 300 та микро-марказ ташкил этиб, уларга тадбиркорлик учун имконият яратилиши зарур. 

Туман ва шаҳарларнинг 255 та марказий кўчаси ҳамда 274 та маҳалладаги савдо-хизмат кўчалари тўлиқ ишга тушиши шартлиги кўрсатиб ўтилди.

Мутасаддиларга 17 та туман ва шаҳарнинг мастер-режаларини 1 апрелгача якунига етказиб, савдо ва сервис объектлари учун янги ерларни аукционга чиқариш топширилди. Тушган маблағлар яна 20 та туман ва шаҳарнинг мастер-режаларини ишлаб чиқишга йўналтирилади.

Соҳиба Комиловна


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

160

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг