Энди мобиль телефон рақамлари онлайн аукционда сотилади
Жамият
−
27 Май 2019
5718“ЎзРТХБ” АЖ ва “COSCOM” МЧЖ ўртасида “Ўзбекистон Республика товар-хомашё биржаси” АЖнинг ахборот тизимида пуллик абонент рақамларини сотиш бўйича шартнома тузиш ҳуқуқини берувчи электрон аукционни ташкиллаштириш тўғрисида келишув имзоланди. Бу ҳақда ЎзА нашри хабар тарқатди.
Ҳужжат Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 августдаги “Электрон ярмаркалар, аукцион ва танловлар ташкилотчиларининг-ахборот воситачиларининг фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори асосида тузилган ва абонент телефон рақамларини биржада онлайн аукцион орқали сотиш борасидаги ўзаро ҳамкорликни кўзда тутади.
Ушбу қарор ва келишувга мувофиқ, биржа ахборот тизимида электрон аукционни ўтказишнинг тегишли қоидалари ишлаб чиқилди. Айни пайтда биржа мутахассислари томонидан чиройли сонлар кетма-кетлигида мобил телефон рақамларини онлайн аукцион орқали сотиш бўйича янги вебсайт ишлаб чиқилган ва тест синовидан ўтказилмоқда.
Онлайн аукционда юридик ва жисмоний шахслар иштирок этишлари мумкин. Янги савдо механизми ЎзРТХБнинг бошқа савдо платформалари каби очиқлик, ошкоралик, соғлом рақобат ва иштирокчилар учун тенг шароитларни яратиб бериш тамойилларига асосланади. Ушбу янги савдо тизими ва вебсайт яқин орада ишга тушиши кутилмоқда
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15