Энди меҳнат мигрантлари янги платформа орқали мурожаат йўллаши мумкин

Фойдали

image

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти ҳамкорлигида меҳнат мигрантлари учун очиқ мулоқот имкониятини яратиш мақсадида меҳнат миграцияси соҳасидаги янгиликларни фуқароларга етказиш, уларга тезкор ҳуқуқий маслаҳат бериш ва мурожаатларини онлайн қабул қилиш учун қулай бўлган consalting.labormigration.uz платформаси ишга туширилди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, мазкур платформа орқали соат 9:00 дан 18:00 га қадар ҳар куни (шанба ва якшанба кунларидан ташқари) соҳа мутахассислари томонидан онлайн консультациялар бериб борилади.

Бундан ташқари, тезкор онлайн маслаҳат олиш учун consalting.labormigration.uz платформаси орқали савол йўллаш мумкин.

Аввалроқ, Россияда меҳнат муҳожирларига бир қатор енгилликлар берилиши мумкинлиги ҳақида хабар қилган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

миграция

Баҳолаганлар

116

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг