Энди географик объектларга ном беришда аҳоли фикри ўрганилади
Жамият
−
04 Ноябрь 2022
4809“Географик объектларнинг номлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” Telegram каналида хабар берилди.
Қайд этилишича, географик объектларга жаҳон тарихида чуқур из қолдирган шахсларнинг исми-шарифини беришга йўл қўйилди.
Бунда Ўзбекистон ёки жаҳон тарихида чуқур из қолдирган шахсларнинг исми-шарифини бериш уларнинг вафотидан кейин Президентнинг қарорига асосан ҳамда, қоида тариқасида номлари мавжуд бўлмаган аҳоли пунктларининг таркибий қисмларига нисбатан амалга оширилади.
Қонунга кўра, географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш тўғрисида таклифлар тайёрлаш жараёнида маҳаллий аҳолининг фикри ҳисобга олинади.
Шунингдек, таклифлар келиб тушганидан сўнг муҳокама қилиш учун уларни 5 иш кунида тегишли органлар ўзларининг расмий нашрларида, веб-сайтларида, ҳамда оммавий ахборот воситаларида эълон қилади.
Таклифлар муҳокамаси улар эълон қилинган санадан эътиборан 15 кундан кам бўлмаслиги лозим.
LiveБарчаси