Энди энергетик ичимликлар соат 07:00дан 22:00га қадар реклама қилинмайди

Жамият

image

Энди Ўзбекистонда энергетик ичимликларни реклама қилишда чекловлар ўрнатилади.

Жумладан, “Реклама тўғрисида”ги Қонун 221-модда билан тўлдирилиб, бундай ичимликлар рекламасида уларни ҳаддан зиёд истеъмол қилишнинг зарарлари тўғрисидаги огоҳлантириш, шунингдек, истеъмол қилиш тавсия этилмайдиган шахслар ҳақидаги ахборот бўлиши кераклиги белгиланди.

Қонунга кўра, соат 7:00 дан 22:00 га қадар энергетик ичимликларни телевидение ва радио орқали реклама қилиш, реклама мақсадида бундай ичимликларни ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар орасида текин тарқатиш, шунингдек, уларнинг номи, товар белгиси ёки тасвиридан фойдаланиб, ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар учун мўлжалланган тадбирларга ҳомийлик қилиш тақиқланади.

Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар орасида энергетик ичимликларнинг номи, товар белгиси ёки тасвири туширилган товарларни тарқатиш, жумладан, сотиш, болалар ва ўсмирлар учун мўлжалланган босма нашрларда, шунингдек, тиббиёт, спорт ҳамда таълим муассасаларида энергетик ичимликларни реклама қилишга йўл қўйилмайди.


Мақола муаллифи

Теглар

энергетик ичимликлар

Баҳолаганлар

43

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг