Энди бола мактабга боришдан аввал “нулевой”да мажбурий ўқитилади

Жамият

image

2019 йилнинг 16 декабрь куни Ўзбекистон Республикасининг “Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида”ги 595 сонли Қонуни қабул қилинганди. Унинг 6-моддасида шундай дейилган:

Давлат ҳар бир боланинг умумий ўрта таълим ташкилотига ўқишга киришидан бир йил олдин давлат мактабгача таълим ташкилотларида умумий ўрта таълимга мажбурий бир йиллик тайёргарликдан ўтишга бўлган ҳуқуқини кафолатлайди.

Боланинг мактабгача таълим ва тарбия олишига доир давлат кафолатлари давлат мактабгача таълим ташкилотлари негизида мактабгача таълим ва тарбия хизматларини кўрсатиш, шунингдек таълим ва тарбия беришнинг муқобил шаклларини ташкил этиш орқали таъминланади.

Шунингдек, қонуннинг 38-моддасида болаларнинг умумий ўрта таълим муассасасига киргунига қадар умумий ўрта таълимга бир йиллик мажбурий тайёргарлик кўриши учун жавобгарлик уларнинг қонуний вакиллари зиммасига юклатилади, деб таъкидланган.

Эслатиб ўтамиз, мазкур Қонун расман эълон қилинганидан 6 ой ўтгач кучга кириши белгилаб қўйилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

200

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг