Энди ҳар бир талаба IT дастурларини ўрганиши шарт бўлади
Жамият
−
22 Февраль 2023
5985Ҳар бир олийгоҳнинг битирувчилари ўз йўналишларидаги IT дастурларда ишлашни ўрганиши керак. Бу ҳақда бугун, 22 февраль куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида тармоқ ва соҳаларда ҳамда ҳудудларда рақамлаштириш жараёнларини жадаллаштириш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилишида айтилди.
“Мисол учун, қурилиш лойиҳалари учун чизмалар чизиш, сметалар тузиш, инфратузилмани яратиш ихтисослаштирилган дастурлар асосида 1-2 ойда якунига етказиш мумкин. Хорижда ёшлар бундай дастурларни олийгоҳда ўрганиб чиқиши кўрсатиб ўтилди”, дейилади Президент Матбуот хизмати хабарида.
Шу муносабат билан Олий таълим ва Рақамлаштириш вазирликларига:
• қурилиш, геология, машинасозлик, транспорт каби йўналишларда муҳандис-технологларни тайёрлаш учун замонавий дастурий маҳсулотларни ўрганиб, янги ўқув йилидан олийгоҳларда жорий қилиш;
• IT парк ва унинг филиалларини бундай олийгоҳларга боғлаб, ўқитувчи ва талабаларни янги дастурларда ишлашга ўргатиш топширилди.
Шунингдек, олис ва чекка ҳудуддаги ёшларни хорижий тилларга ўргатиш учун алоҳида телеканал ташкил қилинган. Рақамлаштириш вазирлигига ушбу телеканалда IT’га ўқитиш бўйича ўқув курслари ва камида 30 фоиз қизиқарли контентларни жойлаштиришни таъминлаш топширилди.
LiveБарчаси