Электрон ҳукумат марказига янги директор тайинланди
Жамият
−
29 Декабрь 2021
4493Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш марказига Aзиз Ҳакимович Мухиддинов директор этиб тайинланди.
Aзиз Мухиддинов 1985 йил Тошкент шаҳрида таваллуд топган.
Бонч-Бруевич номидаги Санкт-Петербург давлат телекоммуникация технологиялари университетини тамомлаган. Маълумоти олий.
Иқтисод фанлари номзоди. Ўз фаолиятини 2008 – 2012 йилларда “Ўзбектелеком” AКда мутахассис ва бўлим бошлиғи лавозимидан бошлаган.
2012 – 2017 йилларда Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида бўлим бошлиғи ва бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаган.
2017-2018 йилларда “UZINFOCOM” ДУК директорининг биринчи ўринбосари, директор вазифасини бажарувчи лавозимларида фаолият юритган.
2018 йилдан шу кунга қадар “UNICON.UZ” ДУК директорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келди.
LiveБарчаси
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023